Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилояти божхона бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат юзасидан муносабат билдиради
6980
Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасидаги чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан республика ҳудудига кириб келаётган фуқаролардан коронавирус инфекцияси учун экспресс-тест олиш тизими йўлга қўйилган ва божхона органлари мазкур жараёнларни шаффоф бўлишини назорат қилувчи орган сифатида белгиланган.

Юқоридагиларга  асосан Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан Давлат санитария-эпидемиология тизими ходимлари билан ҳуқуқий шартнома асосида иш ташкил этилган.

Амалдаги тартибларга мувофиқ, чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистон Республикасига кириб келаётган фуқароларда муқаддам коронавирус инфекциясига қарши “эмланган”лигини тасдиқловчи сертификати (электрон QR code) мавжуд бўлса ушбу фуқаролар тест топширмасдан, сертификати бўлмаган талабалар 50 % миқдорда, I ва II гурух ногиронлиги бўлган шахслар бепул тарзда тестдан ўтказилмоқда. Шунингдек, 12 ёшга тўлмаган болалардан тест олинмасдан божхона чегараси орқали харакатланишларига руҳсат берилмоқда.

Аввалги тартибларга кўра экспресс-тест топшириш учун тўлов миқдори ўртача 130 000 – 170 000 сўм бўлган бўлса, жорий йилнинг январь ойидан божхона органлари саъи ҳаракатлари натижасида юқоридаги тўлов миқдори (5 АҚШ доллари) эквиваленти миқдорида 54 000 сўмга камайтирилган. 

Фуқароларни ижтимоий жихатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда ўз вақтида даволанишларини таъминлаш мақсадида, экспресс-антиген тест натижаси мусбат бўлган (яъни касалланган) шахсларга коронавирус инфекциясига қарши қўлланиладиган барча зарур дори воситаларини ўз ичига олган “COVID-19” қутилари мутлақо бепул тақдим этиб келинмоқда.

2022 йилнинг 8 май куни ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган фуқаро муқаддам Давлат поликлиникаларида коронавирус инфекциясига қарши “эмланмаган”лиги боис белгиланган тартибда экспресс-тест топшириш учун 54 000 сўм миқдорида тўлов амалга оширган, бироқ 8 май куни божхона пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар сони кўпайганлиги сабабли ушбу №00000114846 рақамли квитанция эгаси бўлган фуқаро назоратдан четда қолган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган.

Андижон вилояти божхона бошқармаси 2022 йилнинг 8 май куни ижтимоий тармоқлар орқали видеомурожаат қилган фуқарога ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда юқорида қайд этилган камчиликларга барҳам берган ҳолда назоратни янада кучайтиришлигини маълум қилади.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки жорий этилган тест топшириш тартиби аввало коронавирус инфекциясини юқтирган фуқароларни тезкор аниқлаш, даволаш ва инфекцияни тарқалишини олдини олишга хизмат қилади.

Андижон вилояти божхона бошқармаси фуқаролардан мазкур чора-тадбирларни тўғри қабул қилиб, ўз фуқаролик бурчини англаши ва мамлакат ҳудудида коронавирус пандемиясини янги тўлқини кўтарилмаслиги учун хисса қўшишларини сўрайди.

Унутманг! Сизнинг бефарқлигингиз ўзингизни қолаверса яқинларингиз соғлигини хавф остида қолдириши мумкин.

Давлат божхона қўмитаси Андижон вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

9.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг