Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижон вилояти божхона бошқармаси муносабат билдиради
7124
Андижон вилояти божхона бошқармаси 2022 йил 30 апрель куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеомурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Дўстлик чегара божхона пости тасвирланган видеомурожаат жорий йилнинг 9-10 апрель кунлари тасвирга олинган бўлиб, мазкур видеонинг  42 сонияси ижтимоий тармоқларга жойланган, қолган дақиқалари эса яъни нима сабабдан божхона ходими фуқароларнинг қўл юкларини четга олаётганлиги монтаж жараёнида кесиб ташланган.

Маълумки, Дўстлик чегара божхона пости барча фуқаролар учун бирдек очиқ ва сутканинг 24 соати мобайнида жисмоний шаҳслар ҳамда автотранспорт воситалар учун хизмат кўрсатувчи халқаро мақомдаги божхона постидир, шу жумладан чет эл (турист) фуқаролари учун ҳам.

Юқорида қайд этилганидек 9-10 апрель кунлари Қирғизистон Республикаси орқали “Умра” зиёратига бориб қайтаётган ёши улуғ нуроний ватандошларимиз Дўстлик чегара божхона постига кириш нейтрал ҳудудида "соҳта тадбиркор"лик  ҳамда "ташмачи"ликни ўзига касб қилиб олган бир гуруҳ фуқаролар ва (улар томонидан қонунга хилоф равишда қонунчиликка асосан ундирилиши белгиланган солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлаш йўли билан товарларни республика ҳудудига маълум бир ҳақ эвазига "шаҳсий эҳтиёж" ниқоби остида,  аслида эса тижорий мақсадларда олиб келинаётган) товарлар божхона постига кириш йўлагини тўсиб олганликлари ҳақида оғзаки мурожаат қилганликлари боис божхона ходимлари ушбу “товарларни ташиш” билан шуғулланувчи фуқароларга “Умра” зиёратидан келаётган фуқаролар учун йўлак очиш юзасидан қонуний талаб қўйган. Бироқ ушбу фуқаролар божхона ходимларининг қонуний талабини писанд қилмай қасддан бажармай турганликлари сабабли божхона ходимлари ўтиш йўлагида турган товарларни четга олиш йўли билан мазкур кириш йўлаги очилган.

Маълумот ўрнида, ушбу жараёнда нейтрал ҳудудда постга кириш йўлагини тўсиб олган ҳеч бир фуқарога нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёҳуд уларнинг ҳуқуқлари паймол бўлганлиги ҳолати бўлмаган ва бу бўйича бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларга божхона ходимлари устидан шикоят келиб тушмаган.

Андижон вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

2.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг