Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ургутда ташқи савдо 89 фоизга ўсди. Бу кўрсаткични янада ошириш учун тадбиркорга божхонадан қандай кўмак зарур?
6946
Мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, маҳсулотларимиз экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадида, божхона органлари томонидан бугунги кунда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Ургутда ташқи савдо 89 фоизга ўсди. Бу кўрсаткични янада ошириш учун тадбиркорга божхонадан қандай кўмак зарур?

Айниқса, жорий йил 27 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу ҳужжатга биноан энди Давлат божхона қўмитаси раиси, унинг ўринбосарлари ва ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида ҳар ойда камида икки маротаба жойларга чиққан ҳолда учрашувлар ташкил этиш амалиёти йўлга қўйилди.

Жумладан, 2022 йил 25 май куни Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Отабек Чориев самарқандлик тадбиркорлар билан видеоконференция тарзда очиқ мулоқот ўтказди.

Тадбир “Ургут” эркин иқтисодий зонасида жойлашган “Ideal elektrolux” корхонасида ташкил этилди.

Йиғилишда таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айланмаси 2022 йил январь-май ойларида 828,7 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 264,2 млн. АҚШ долларга ёки 46,8 фоизга кўпайган.

Шундан, “Ургут” ЭИЗ иштирокчиларининг ташқи савдо айланмаси 144,2 млн. АҚШ долларни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даврига  нисбатан 55,5 млн. АҚШ долларга ёки 89 фоизга ошган.

Учрашув савол-жавоб, эркин ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилгани боис ҳам самарали бўлди. Йиғилганларнинг саволларига шу ернинг ўзида божхоначилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Айрим мурожаатлар божхона соҳасига оид бўлмаса ҳам мазкур масалаларга ечим топиш учун Давлат божхона қўмитаси тегишли вазирлик ва идораларга таклифларни етказиб, ижобий ҳал этишга келишиб олинди.

Шунингдек, учрашув якунида бу каби тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб борилиши, тадбиркорларнинг муаммолари жойида бартараф этилиши ҳамда улар томонидан билдирилган ўринли таклифлар кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Самарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг