Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сохта тадбиркорлар
1418
Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожига устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бироқ, фуқароларимиз орасида дарҳол бойиб кетиш мақсадида қонунларни четлаб фаолият юритаётган шахслар ҳам учраб турибди.

Давлат божхона қўмитаси томонидан хўжалик юритувчи субъектларга божхона тўловлари бўйича қўлланилган имтиёзлардан мақсадли фойдаланиш аҳволи мунтазам равишда таҳлил қилиниб, бундай тадбиркорларни қилмишлари фош этилмоқда.

Шулардан бири, Яккасарой туманида рўйхатдан ўтган МЧЖ мансабдор шахслари, жамиятнинг ишлаб чиқариш цехи мавжуд бўлмасада, гўёки 25 нафар ишчи фаолият юритаётгани ва 20 дона тикув дастгоҳлари мавжудлиги ҳақидаги сохта маълумотлар асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо бўлиб, божхона органларига уюшмага аъзолиги ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этиш орқали хорижий давлатдан импорт қилинган товарлар бўйича божхона тўловларидан 553 млн сўмлик имтиёз олишган.

Текширишда жамият мансабдор шахслари импорт қилинган товарларни ишлаб чиқаришга йўналтирмасдан, нақд пулга сотиб юборишгани аниқланди.

Худди шу усулда, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига сохта ҳужжатлар асосида аъзо бўлиш орқали импорт қилинган матоларни ишлаб чиқаришга сарфламасдан, ички бозорда нақд пулга сотиш билан шуғулланиб, 682 млн сўмлик божхона тўловлари бўйича имтиёздан қонунга зид фойдаланган Шайхонтоҳур туманидаги  МЧЖ фаолияти ҳам фош этилди.

Юқоридаги ҳар икки жамият мансабдор шахсларига нисбатан божхона органлари томонидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов органларига юборилди.

 

 

30.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг