Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилоятида Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
7003
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги фармони билан божхона органларига тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида учрашувлар ташкил қилиш вазифаси юклатилди.
Сирдарё вилоятида Давлат божхона қўмитаси Раҳбарияти иштирокида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Шу муносабат билан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов ва раис ўринбосари О.Чориев ҳамда марказий аппарат масъул бошқармалари видеоконференция тарзида Сирдарё вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур учрашувда, Давлат божхона қўмитаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев томонидан тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид янгиликлар, тадбиркорларга яратилаётган қулайлик ва берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, тадбирда иштирок этаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан экспорт ва импорт товарларини божхона расмийлаштирувидан ўтказишда юзага келаётган муаммолар бўйича саволларга ДБҚ Раҳбарияти ва масъул бошқарма бошлиқлари томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга, тадбиркорлик субъектлари амалиётидан келиб чиқиб, улар томонидан божхона тартиб-таомилларини янада соддатлаштириш бўйича ўз таклифларини тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, божхона соҳасига оид муаммоли масалалар ва қонунбузилиш ҳолатлари бўлганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг (67) 225-48-67 рақамли “Ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг