Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022 й.) имзоланди
7102
Қонунга мавофиқ, инсон аъзолари ва тўқималарини олиш ҳамда уларнинг трансплантацияси давлат соғлиқни сақлаш тизимининг тиббиёт муассасалари томонидан амалга оширилади, ушбу муассасаларнинг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
«Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида»ги Қонун (ЎРҚ–768-сон, 11.05.2022 й.) имзоланди

Инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини реципиентларга трансплантация қилиш инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг трансплантацияси зарурлиги тўғрисидаги тиббий хулоса асосида амалга оширилади.

Трансплантация реципиентнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.

Қонунга кўра, инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.

Тирик донорни ундан аъзосини ва (ёки) тўқималарини олиш учун розилик беришга мажбурлаш тақиқланади.

Қуйидагиларга нисбатан инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишга йўл қўйилмайди:

• 18 ёшга тўлмаган шахсларга (бундан суяк илигини трансплантация қилиш ҳоллари мустасно);

• белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга, шунингдек руҳий ҳолатнинг бузилишларига (руҳий касалликларга) чалинган шахсларга;

• қамоқда ёки озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга;

• I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;

• ҳомиладор аёлларга;

• шахси аниқланмаган шахсларга;

• муайян яшаш жойи бўлмаган шахсларга;

• «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшовчи шахсларга;

• аъзоси ва (ёки) тўқималари илгари трансплантация учун олинган шахсларга.

Ўзбекистон фуқароси чет давлат фуқароси бўлган реципиент учун донор бўлиши мумкин эмас.

Трансплантация қилинадиган инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.

Инсон аъзоларидан ва (ёки) тўқималаридан фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш, шунингдек трансплантацияга муҳтож шахсларга тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Донорларнинг, реципиентларнинг, шунингдек инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг ягона давлат реестри ташкил этилади.

Ягона давлат реестрида:

• аъзоларнинг ва (ёки) тўқималарнинг потенциал реципиентлари;

• ўзига нисбатан аъзолар (аъзонинг бир қисми) ва (ёки) тўқималарнинг трансплантацияси бажарилган реципиентлар;

• ўзидан аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган тирик донорлар;

• ўзининг биологик ўлими юз бериши факти аниқланганидан кейин ўз танасидан (танасининг қолдиқларидан) аъзолар ва (ёки) тўқималар олинишига тириклик чоғида нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилик берган шахслар;

• ўзидан трансплантация учун аъзолар ва (ёки) тўқималар олинган донорлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.

Ягона давлат реестрида сақланадиган маълумотлар шифокор сиридир.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг