Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик - жамият пойдевори
6959
Наманган вилояти божхона бошқармасида шахсий таркиб ўртасида хизмат мажбуриятларини тўлақонли бажариш, хизмат вазифаларига масъулият билан ёндошиш, коррупция ва порахўрликка қарши курашиш, шунингдек ходимларнинг турли деструктив кучлар таъсирига тушишини олдини олишга қаратилган профилактик-тарбиявий йиғилиш ўтказилди.
Тинчлик, осойишталик ва барқарорлик - жамият пойдевори

Профилактик йиғилишга Наманган шаҳридаги Абу Юсуф жоме масжиди имом хатиби А.Юсупов таклиф этилиб, йиғилиш иштирокчиларига экстремизм, терроризм таҳдидлари тўғрисида, турли деструктив кучлар таъсирлари ҳақида маълумотлар берди.

Бундан ташқари, йиғилиш қатнашчиларига коррупция, порахўрлик, таъмагирлик, ходимларни нопок йўлларга киришидан қайтариш мавзуларида тушунтиришлар бериб, бундай ҳолатларни олдини олишда барча бирдек масъул эканлиги айтиб ўтилди. Ушбу ҳолатларга олиб бораётган омилларни аниқлаш ва бартараф этиш юрт тинчлиги ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда кўпроқ самара беради.

25.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг