Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 сентябрдан божхона тизимида халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади
7008
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари в.б Ҳусан Тангриев маълум қилди:
1 сентябрдан божхона тизимида халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизими тўлақонли ишга туширилади

Жорий йилнинг 17 феврлаь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва уни коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” мавзусида видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда берилган топшириқлар ижросидан келиб чиқиб, божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, божхона соҳасини очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойиллари асосида коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида жорий йил 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат билан божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш дастури тасдиқланди.

Дастурга биноан 2022 йил 1 сентябрдан халқаро стандартларга мувофиқ комплаенс назорат тизимини тўлақонли ишга тушириш ҳамда ходимларнинг ушбу тизим бўйича билим ва малакасини ошириш йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 июнга қадар кадрларни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида танлаш, бунда, танлов жараёнлари натижаларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида эълон қилиб борилиши таъминланади.

2022 йил 1 июлдан эътиборан, бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимни ротация қилиш тартиби жорий этилади. Ротация тартиби қўлланиладиган лавозимлар рўйхати ва мезонларини аниқ белгилаш асосида ушбу механизм такомиллаштирилади.

2022 йил 1 октябрга қадар божхона юк декларацияларини «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларида расмийлаштириш тартиби республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2022 йил 1 декабрга қадар божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизими ишлаб чиқилади.

2023 йил 1 январдан эътиборан божхона органлари ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулкини декларациялаш амалиётини босқичма-босқич жорий этилади. Шу мақсадда, божхона органлари ходимларининг даромадлари ҳамда мол-мулки декларацияси шакли, уларни тўлдириш, тақдим этиш тартиби ишлаб чиқилади.

2022 йил ноябрь ойида божхона органлари ходимлари фаолиятини рейтинг асосида KPI тизими бўйича баҳолаш орқали уларни рағбатлантириш йўлга қўйилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан 2023 йил 1 январга қадар божхона органларида коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлиги рейтинг асосида баҳолашдан ўтказиш йўлга қўйилади.

Рейтинг баҳолаш натижаларига кўра, божхона органларида коррупциянинг олдини олиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини яхшилашга қаратилган қўшимча тадбирлар амалга оширилади.

Очиқликка оид қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя этиш ҳамда божхона тизими фаолиятида очиқлик принципларига амал қилиш даражасини ошириш мақсадида божхона органлари фаолиятида очиқликни таъминлаш концепцияси тасдиқланади.

Божхона постларида ҳуқуқбузарликларни қайд этиш, расмийлаштириш жараёнларида божхона органларининг мансабдор шахслари ўртасидаги вазифалар тақсимоти қайта кўриб чиқилади.

Импорт товарларининг юк-кузатув ҳужжатларига божхона ходимлари томонидан штамп ва муҳр қўйиш амалиётини рақамлаштириш орқали бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Божхона органи томонидан божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатларни зарурат бўлганда қўшимча сўраб олиш амалиётини жорий этиш орқали ушбу ҳужжатларни мажбурий талаб этиш тартиби бекор қилинади.

Божхона фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич коррупцияга қарши экспертизадан ўтказган ҳолда, коррупциядан холи божхона қонунчилигини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилади.

Божхона органлари билан жамоатчилик, нодавлат ташкилотлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали божхона органларида коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини оширилади.

Бунда, коррупцияга оид муаммоларни ўрганишда божхона органларида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари иштирокида учрашувлар ташкил этиш, улар ўртасида аноним сўровномалар ўтказиш, ходимларнинг яшаш жойлари, шароитларини ўрганиш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғини ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш янада кучайтирилади.

Тизимда коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ишларини кучайтириш мақсадида шахсий таркиб билан профилактик мазмунда 576 та маърузалар, 185 маротаба турли учрашувлар ўтказилди. 313 нафар ходим билан эса индивидуал профилактик тарбиявий ишлар амалга оширилди.

Хусусан, Коррупцияга қарши кураш агентлиги билан ҳамкорликда Қорақапоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Хоразм, Қашқадарё  вилоятларида ва Миллий кинология марказида комплаенс назорат тизимини жорий этиш, мнфаатлар тўкнашувининг олдини олиш бўйича ўқув-амалий семинарлари ташкил қилинди.

Божхона органларида коррупцион омилларга чек қўйишга қаратилган ижтимоий сўровномалар ҳам тизимли равишда ўтказиб келинмоқда. Ҳозирга қадар 944 нафар респондентлар иштирокида ўтказилган 13 та сўровномалар якуни таҳлил қилинди ва натижаси бўйича 8 нафар ходим рағбатлантирилди, ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдинио лиш мақсадида 2 нафар ходим бошқа ҳудудга ротация қилинди.

Давлат божхона хизмати органларида коррупцияга қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг кенг ёритиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида 200 дан зиёд чиқишлар ташкил қилинди.

Мазкур йўналишдаги чора-тадбирлар тизимли равишда ва узлуксиз давом эттирилмоқда.

23.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг