Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Қоракўл туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.С ўзининг яшаш хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, бир дона ўқотар ов қуролини яширинча сақлаб келаётганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ашёвий далил сифатида олинган ўқотар қурол фуқаро А.С дан тегишли тартибда расмийлаштириб олиниб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
30.11.2018