Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
"МЕҲР ВА САДОҚАТ ТИМСОЛИГА АЙЛАНГАН ШОИРАГА ЭҲТИРОМ”
6981
Халқимиз Ўзбекистон халқ шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилованинг шеърларини севиб мутола қилишади.

Шу муносабат билан Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгашига аъзо бир гуруҳ ходималари пойтахтимизнинг Адиблар хиёбонига ташриф буюришди.

Ташрифда шоира Зулфияхонимнинг ижоди, самарали ва ибратли фаолияти, қолдирган маънавий мероси хотирланди.

Бир сўз билан айтганда, шоира садоқат ва вафо тимсоли сифатида бутун ўзбек аёллари учун наъмуна бўла олади. У нафақат адабиётимиз ва шеъриятимизда, балки халқимизнинг хотирасида ҳам абадий яшайди.

5.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг