Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда Божхона институти ўқитувчилари сайёр ўқув машғулотлари ўтказмоқда
7063
Жорий йилнинг 12 май кунидан бошлаб Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва постларида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети профессор-ўқитувчилари томонидан сайёр ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Сурхондарёда Божхона институти ўқитувчилари сайёр ўқув машғулотлари ўтказмоқда

Машғулотлар 2022 йил 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилишида божхона тизимида кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни кучайтириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси доирасида ташкил қилинди.

Унда, Божхона кодексига киритилган ўзгаришлар, божхона қиймати ва статистикаси, айрим товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш, контрабандага қарши курашиш йўналишида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари бўйича ходимларга тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳамда амалиётга жорий этилаётган янги ўзгаришлар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Ўқув машғулоти давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

14.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг