Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди
7221
“Тошкент АЭРО” ИБКда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 26-апрелдаги “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сон қарорига мувофиқ, интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган янги меҳанизмлар, нотариф тартибга солиш бўйича қонунчилик талаблари ҳамда “E-Tranzit” ААТ тизимини тадбиркорлик субьектлари, божхона бошқармаси ва божхона постлари ходимларига ўргатиш бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Тадбиркорлар муаммолари яқиндан ўрганилди

Тадбирда  “Тошкент АЭРО” ИБК раҳбарияти, бошқарманинг соҳавий бўлимлари, божхона пости ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.

Йиғилишни “Тошкент АЭРО” ИБК бошлиғининг биринчи ўринбосари З.Сангинов очиб бераркан, мамлакатнинг иқтисодий тармоқларига интеллектуал фаолият натижалари ва инновацияларни жорий этиш меҳанизмларини такомиллаштириш, минтақавий брендларни яратиш, контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш, интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш борасида изчил чора тадбирлар амалга оширилаётганлигига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, контрафакт товарларни республикамиз  ҳудудига кириб келишини олдини олишда божхона органлари асосий вазифани бажарувчи давлат ташкилоти эканлиги ҳамда қонун ҳужжатларига берилган таърифлар юзасидан ходимларига керакли  маълумотлар берилиб, қабул қилинган янги қарорга асосан жорий этилиши зарур бўлган бир нечта тартиблар муҳокама қилинди.

Тадбир давомида бошқарма ходими О. Ҳакимов тадбиркорлар томонидан дастурни ишлатиш жараёнида юзага келаётган муаммолар юзасидан берилган саволларга жавоб берди. Шунингдек, “E-Tranzit” ААТ тизимининг қулайликлари ва имкониятлари ҳақида амалий тарзда маълумотлар етказди.

Ўқув машғулоти давомида “Авиа Юклар” ТИФ божхона пости ходимлари ҳудудий тадбиркорлик субъектлари ҳамда расмийлаштириш бўйича мутахасисслар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

13.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг