Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Навоийдаги танловда “Божхоначилар” жамоаси ғолиб бўлди
2041
Айни кунлардан Навоий шаҳри ва Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 60 йиллиги вилоятда кенг нишонланмоқда.
Навоийдаги танловда “Божхоначилар” жамоаси ғолиб бўлди

Шу муносабат билан Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси жамоаси ва Навоий шаҳри аҳлига ўз табрикларини йўлладилар.

Юбилей муносабати билан жойларда маънавий-маърифий тадбирлар давом эттирилмоқда. Хусусан,  Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Навоий шаҳар кенгаши томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ўтказилди.

Уч босқичда бўлиб ўтган танловда Навоий вилоят божхона бошқармасининг ёш ходимлардан таркиб топган “Божхоначилар” жамоаси ҳам фаол қатнашиб ўзларининг иқтидор жиҳатдан янги қирраларини муносиб намойиш қилишди.

 Ўз номи билан иштирокчилардан қувноқлик ва зукколикни талаб этадиган ушбу кўрик танловда “Божхоначилар” жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллашди. Шунингдек, жамоа сардори Аббос Назаров “Энг қувноқ иштирокчи” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.

Кўрик танлов якунида ғолиб ва совриндорларга мусобақа ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Навоий вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

30.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг