Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитасида АҚШнинг “Rapiscan systems AS&E” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
6929
2022 йил 12 май куни Давлат божхона қўмитасида АҚШнинг “Rapiscan systems AS&E” компанияси вакиллари билан экспертлар даражасида учрашув бўлиб ўтди.
Давлат божхона қўмитасида АҚШнинг “Rapiscan systems AS&E” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Компаниянинг Евроосиё минтаваий директори И.Вильямс иштирок этган ҳамкорлик алоқалари ва чегара божхона постларида компаниянинг маҳсулотларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

И.Вилъямснинг таъкидлашича, Ўзбекистон Республикаси “Rapiscan systems AS&E” компаниясининг Марказий Осиёдаги етакчи ҳамкорларидан бири ҳисобланади.  Ўзбекистон ва “Rapiscan systems AS&E” компанияси 20 йилдан буён ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Учрашувда компаниянинг ҳозирги кундаги рентген тасвирларини таҳлил қилувчи моделлари билан яқиндан танишилди. Компания вакиллари чегара ўтказиш пунктларида органик ва ноорганик моддаларни таҳлил қилиш учун энг мақбул бўлган техник воситаларни таништириб ўтдилар.

Яъни, компания тавсиясига асосан зичлиги юқори бўлган юк транспорт воситалари учун юқори энергия билан ишловчи рентген қурилмасидан фойдаланиш самарали бўлиши, бошқа ҳолатларда эса паст энергияли қурилмалардан фойдаланиш лозимлиги билдирилди.

И.Вильямс “Truck Z-Portal System” ва “Eagle P60 ZBx” каби замонавий рентген технологиялари  ҳақида маълумот берар экан уларнинг асосий жиҳатлари ва имкониятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

ДБҚ вакиллари меҳмонларни “Доут-ота”, “Ғишткуприк” ва “Навоий” чегара божхона постларининг янги лойиҳаси билан таништириб, постларни рентген қурилмалари (ИКМ, 3D томография, BodyScanner, қўл юкларини учун рентгенлар) билан жиҳолаш кераклиги, қўйиладиган рентген қурилмалари атроф-муҳитга ҳамда фуқаролар ва ҳайдовчилар соғлиқларига зарар етказмаслиги асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Компания мутахассислари “Rapiscan Systems Ltd” заводи томонидан ишлаб чиқариладиган ИКМлар 2 ҳил, кесиб ўтувчи ва қайтувчи рентген нури технологиялари асосида ишлашини таъкидлаб ўтди ҳамда мазкур технология ҳақида қисқача ахборот беришди.

Учрашув доирасида компания томонидан ДБҚ учун муҳим бўлган барча саволларга жавоблар олинди.

13.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг