Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
«Бош почтамт» божхона постида учрашув бўлиб ўтди
7124
Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ташқи иқтисодий фаолият божхона постида бошқарма бошлиғи Т.Саидов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
«Бош почтамт» божхона постида учрашув бўлиб ўтди

2022 йилнинг ўтган даври давомида бошқармага жами 91 та ёзма ва электрон мурожаатлар келиб тушган бўлса, шундан 16 таси ёки 17,5 фоизи «Бош почтамт» ТИФ божхона пости фаолиятига тегишли.

Шундан, 12 та мурожаат почта орқали келган товарларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишда муаммо бўлганлиги, қолган 4 та мурожаат божхона тўловлари йўналиши билан боғлиқ.

Учрашувда айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, почта соҳасида мурожаатлар ортиб бораётлиги, пост ходимлари томонидан фуқароларга божхона қонун ҳужжатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар етарли даражада берилмаётганлиги таъкидланди.

Тадбир давомида курьерлик ташкилоти ходимлари, фуқаролар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

12.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг