Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
7890
Наманган вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.
 Наманганда тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тадбир давомида “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу автомашинада, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган 2000 қути Ўзбекистон Республикаси акциз маркасига эга бўлмаган тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда “Нанай-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган, фуқаро Б.А бошқарувидаги “Дамас” автомашинаси Янгиқўрғон тумани Қизилёзи МФЙ ҳудудида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автомашина салонига яширинча жойланган, муқаддам қўшни мамлакатдан ноқонуний олиб кирилган, хорижда ишлаб чиқарилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1550 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 4 ойи давомида Наманган вилоятида ўтказилган тадбирлар давомида 33 та холатда қиймати 801,8 миллион сўмлик 83034 қути тамаки маҳсулотларини ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг