Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда 1 млдр. сўмдан зиёд товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди!
7976
Юртимизга товар-моддий бойликларни олиб киришда божхона тўловларини четлаб ўтишга уринаётган шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Андижонда 1 млдр. сўмдан зиёд товарларни ҳужжатларда кўрсатмасдан олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди!

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган “КAMAZ 4310” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида ёзиб кўрсатилганмаган умумий қиймати 1 млрд. 50 млн. сўмлик 30 тонна “цикломат натрий” биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Хозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг