Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишга ўз вақтида чек қўйилди
7970
Турли найрангларни қўллаган ҳолда юртимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарни ноқонуний олиб чиқишга бўлган уринишга ўз вақтида чек қўйилди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига чиқиш пиёда йўлаги орқали Қирғизистон Республикасига ўтиб кетиш мақсадида кириб келган фуқаро М.Ю. белгиланган тартибда божхона шахсий кўригидан ўтказилди.

Натижада, ушбу фуқаронинг ёнидан декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, олиб чиқиш меъёридаги нақд хорижий валютадан ортиқча бўлган 260 минг Россия рубли мавжуд эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

12.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг