Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди
7962
Юртимизда заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.
Заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш режаси чиппакка чиқди

Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Л.Ш. ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий қиймати 96,4 миллион сўмлик 85,8 грамм заргарлик буюмлари, 17,6 миллион сўмлик атир ва соатлар борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг