Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган косметология воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди
7914
Сифати кафолатланмаган косметика ва парфюмерия воситаларини юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
 Сифати кафолатланмаган косметология воситаларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унинг юклари орасида умумий қиймати 333 миллион сўмлик 300 дона косметологияда фойдаланадиган воситалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

11.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг