Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда Божхона институти ўқитувчилари томонидан навбатдаги сайёр ўқув машғулоти ўтказилди
7096
Маълумки, жорий йилнинг 17 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида 2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишда юклатилган вазифалар ижроси бўйича бир қатор амалий ишлар бажарилмоқда.

Хусусан, мазкур йўналишдаги Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 апрелдаги тегишли фармойишига кўра, божхона органлари ходимларининг божхона иши йўналишидаги билим ва кўникмаларини янада ошириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида Божхона институтининг профессор-ўқитувчилари М.Дўстов, М.Мирсагатов, А.Сагитов ҳамда Ш.Лутфуллаевлар томонидан ўз йўналишлари бўйича сайёр ўқув машғулотларини ўтказишди.

Машғулотларда, ходимларга божхона расмийлаштируви жараёнида божхона ва статистик қийматни белгилаш масалалари, айрим товарларни ТИФ ТН бўйича таснифлаш жиҳатлари, божхона назоратини таъминлаш йўналишида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳамда тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш масалалари тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-122-сонли Фармони мазмун-моҳияти ҳамда амалиётга жорий этилаётган янги ўзгаришлар юзасидан ўзаро фикрлар алмашилди.

Ўқув машғулоти давомида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Сайёр ўқув машғулотлари давом этмоқда.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

10.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг