Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада “гашиш” ва “марихуана” сақлаётган хонадон фош этилди
8041
Гиёҳвандлик бутун дунёни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш инсон соғлиғи ва жамият хавфсизлигига жиддий таҳдид солади.
Фарғонада “гашиш” ва “марихуана” сақлаётган хонадон фош этилди

Мамлакатимизга гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кирилиши, айланиши ва сақланишига қарши божхона органлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда тизимли равишда тезкор тадбирлар ўтказиш орқали қарши кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят ДХХ ҳамда Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ушбу ҳудудда яшовчи фуқаро Т.Р.нинг яшаш хонадони белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида ноқонуний  сақланаётган газета, қоғоз ва целлофан ўрамига ўралган ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил тариқасида олинган мазкур моддалар экспертиза хулосаларига кўра жами 32,2 грамм “гашиш” ва 6,7 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

10.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг