Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш долзарб вазифа
7000
Жорий йилнинг 17 февралида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳузурида “2022 йилда божхона маъмурчилигини янада такомиллаштириш ва соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича устувор вазифалар” юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда берилган топшириқларига асосан, божхона постларида коррупция ва бошқа салбий ҳолатларни олдини олишга қаратилган изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
 Коррупцияга қарши кураш долзарб вазифа

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходимлари томонидан “Сариосиё” темир йўл, “Сариосиё” чегара божхона постлари ва “Боботоғ” чегара божхона пункти шахсий таркиби билан коррупцияга қарши курашиш ва унга шароит яратиб берувчи омилларни бартараф этиш юзасидан профилактик йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда, Шахсий хавфсизлик бўлими вакили Б.Якубов сўзга чиқиб,  ҳар бир божхона ходими жамиятда умум эътироф этилган ва божхона органлари ходимларининг интизомий уставида, одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишлиги ҳамда ходимлар томонидан ҳужжатларни расмийлаштиришда ва божхона назоратини сидқидилдан бажариб, ватанига бўлган садоқатини унутмасликларини лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, бугунги кунда божхона тизимини “Коррупциядан холи” қилиш энг устувор вазифалиги юзасидан ҳам тушунтиришлар берилиб, божхона ходимлари нопок йўлларга кириб қолмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлигини айтиб ўтилди.

 

10.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг