Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
6923
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда бу турдаги жиноятларни барвақт олдини олишга қаратилган тарғибот ва тушунтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Қашқадарёда коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Мазкур йўналишдаги навбатдаги учрашув “Насаф” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ўтказилди.

Унда божхона пости ҳудудида фаолият олиб борувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, сертификат ва рухсат бериш идоралари вакиллари ҳамда пост ходимлари иштирок этди.

Тадбир аввалида, божхона масъуллари коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчилик эканлиги, шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳим эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, божхона соҳасидаги янгиликлар ва қонун ҳужжатларига киритилган ўзгаришлар, коррупция билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймаслик, уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида ҳам юқорида қайд этилган йўналишлар бўйича ишлар изчиллик билан амалга оширилмоқда. Яширин иқтисодиёт ва коррупциянинг юзага келишига қарши барча бирдек курашмоқда. Қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бюджетига тушумлар ҳажми ошириш, халқимизнинг яхши яшашини таъминлашда бор куч ва имкониятлар сафарбар этиш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъуллари коррупцияга қарши курашиш юзасидан кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик бўйича Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақамлари доимий фаолият кўрсатаётганлигини эслатиб ўтади.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

10.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг