Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Божхона - коррупциядан холи тизим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди
6982
Жорий йилнинг 17 февраль куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида юртбошимиз божхона тизимини коррупциядан холи қилиш энг устувор вазифа эканини, бу соҳа бошқа давлат идораларига намуна бўлиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
“Божхона - коррупциядан холи тизим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги масъуллари ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирокида анйи шу мавзуда профилактик давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Давра суҳбати сўзга коррупция орқали топилган даромадда барака бўлмаслиги, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупция ва унга имкон бераётган омилларни вақтида аниқлаш ва унга ўз вақтида чек қўйиш долзарб вазифа эканлиги, коррупцияга қарши курашишда энг аввало ҳар бир божхона ходимида ҳалоллик иммунитетини ошириб ва бу билан коррупциянинг ҳар қандай кўринишига муросасиз курашиш лозимлиги, Давлатимиз раҳбарияти томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитларга ходимлар ўзининг Ватанга садоқати ҳамда ҳалол ва пок меҳнати билан жавоб қайтариши лозимлиги таъкидланди.

Шу ўринда, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш, божхона ходимларининг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга, айрим нопок божхона ходимлари томонидан яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай таъмагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлиги, бу эса тизимнинг обрўсига жиддий путур етказиши, бугунги кунда божхона ходимларини нопок йўлларга кириб қолмаслиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда барча ходимлар бирдек маъсул эканлиги айтиб ўтилди.    

Хулоса ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса бўлиб, унга қарши курашиш учун алоҳида чораларни қўллаш самарали ҳисобланмайди, коррупцияга қарши курашиш давлат ва жамиятнинг ўзаро жипслиги талаб этилади. Шу сабабдан фуқаролардан божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг 71-207-09-39 телефон рақамига қўнғироқ қилишларини сўраб қоламиз.

Албатта, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида коррупцияга қарши курашиш йўналишида бошқарма ва божхона постларида ўтказилган учрашувлар ОАВларида кенг ёритилиб келинмоқда.

Куни кеча, Президентимиз томонидан “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Ушбу фармонда, 2022 йилда божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, соҳада очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойилларига асосланган коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида:

2022 йил 1 сентябрга қадар:

комплаенс-назорат тизими бўйича ўқув курсларида ходимларнинг малакасини ошириб бориш;

божхона органларида коррупцион хавфларни бошқариш автоматлаштирилган тизимни яратиш;

божхона органлари ходимларининг даромадлари ва мол-мулкини босқичма-босқич мажбурий декларациялаш амалиётини жорий этиш белгиланди.

10.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг