Ушбу тадбир йирик ва ўрта бизнес вакиллари учун мўлжалланган бўлиб, хусусий сектор билан очиқ ва конструктив мулоқот ўрнатишга қаратилди.
Республикамизнинг 140 нафардан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари таклиф этилган ушбу учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 25 апрелида “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қабул қилинган ПФ-115-сон Фармонининг мазмун моҳияти ва Савдо-саноат палатасидаги трансформациялар тафсилортлари батафсил тушунтирилди.
Ҳусусан, қабул қилинган Фармон билан тадбиркорлик субъектларига экспорт имкониятларини янада кенгайтиришга оид бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратилганлиги юзасидан тақдимотлар қилинди.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари И.Мухторов ва соҳавий бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.
6.05.2022