Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдиради
7009
Давлат божхона қўмитаси 2022 йил 7 апрель куни ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материаллар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Материалларда вилоятдаги “Дўстлик” чегара-божхона постида божхона кўриги учун шароитлар мавжуд эмаслиги ҳақида фикр билдирилган.

Андижон вилояти божхона бошқармаси тасарруфида бўлган чегара ҳамда ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида бугунги кунга келиб замонавий технологиялар асосида сутканинг 24 соати мобайнида юксиз ва юкли автотранспорт воситаларини қисқа фурсатларда самарали божхона назоратидан ўтказилиши йўлга қўйилган.

Хусусан, “Дўстлик” чегара-божхона постида сутка давомида ўртача 250-300 та автотранспорт воситалари божхона назоратидан ўтказилиб шаффоф хизмат кўрсатиб келинмоқда.

Дўстлик чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган юкли автотранспорт воситалари Давлат божхона қўмитасининг “Хавфни бошқариш” ахбоот тизими орқали тегишли йўлакларга инсон омилисиз йўналтирилади. Республика ҳудудига кириб келган ташқи савдо юкларининг барчачи чегара-божхона постида божхона кўригидан ўтказилмайди. Содда қилиб айтганда юкли автотранспот воситаларини айнан кириб келган чегара божхона постида божхона кўригидан ўтказилиши мажбурий аҳамиятга эга эмас.

Шунингдек тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароит яратиш мақсадида амалдаги тартибларга кўра ташқи савдо юклари тадбиркорларнинг хохишларига биноан улар томонидан танланган ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида заруратдан келиб чиқиб, яъни, “Хавфни бошқариш” ахбоот тизими буюрган юкларгина божхона кўригидан ўтказилади. Мурожаатда тилга олинган ҳолатда тадбиркорнинг ҳоҳиш истагидан келиб чиқиб автотранспорт воситаси энг яқин масофадаги “Андижон” ТИФ божхона постида божхона кўригидан ўтказилган.
Андижон вилояти божхона бошқармаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.

7.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг