Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15 апрель 2022 йилдаги “Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида” ПҚ-208-сонли Қарорининг иккинчи бандида Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йил якунига қадар тўхтатиш чоралари кўрилиши топшириғи берилган.
Фарғона вилояти божхона бошқармасида хизмат хоналарини таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари жорий йилнинг 1 апрелига қадар, яъни Қарор қабул қилингунга қадар тўлиқ амалга оширилганлигини маълум қиламиз.
Ҳозирда юқоридаги Қарор талабларига қатъий риоя қилиниб, асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш ишлари, шунингдек шартномалар тузиш тўхтатилган.
Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва ҳаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка доимо тайёр эканлигини маълум қилади.
6.04.2022