Хусусан, янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга божхона, солиқ ва бошқа соҳаларда кенг имтиёзлар жорий этилмоқда. Экспортнинг мамлакат иқтисодиётида аҳамияти ва уни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилаётган имкониятларни кенг жамоатчиликка етказиш, энг муҳими халқимиз орасида экспорга қизиқиш уйғотиш мақсадида Навоий вилояти божхона бошқармаси, вилоят прокуратураси ва телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда “Халқ билан юзма-юз” кўрсатуви орқали мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида мева-сабзавот маҳсулотлари экспортида яратилган қулайликларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, Президентимизнинг жорий йилда қабул қилинган “Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3978-сонли Қарори бўйича яратилган имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, экспортда маркетинг ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги, маҳсулот экспорти учун аввало ташқи бозорларни, ундаги таҳлил қилиш, маҳсулот сифати билан бирга унинг ташқи кўринишиги ҳам бирдай эътибор бериш лозимлиги айтиб ўтилди.
Мулоқот қизғин савол-жавоб шаклида давом эттирилиб, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона хизматида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида ҳам фикр юритилди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.11.2018