Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фармон тарғиботи юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
7271
Мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган қулайликлар иқтисодиётимизнинг ривожланишига йўл очмоқда. Бу борадаги имтиёз ва қулайликлар эса қонун ҳужжатлари билан мустаҳкамланмоқда.
Фармон тарғиботи юзасидан тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармонига кўра, эндиликда товарлар экспорти учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган божхона йиғимлари ставкалари, имтиёзлар,  референциялар ва экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа чоралар, шу жумладан темир йўлда ташиш тарифлари, субсидиялар ва компенсациялар «реэкспорт» божхона режимида олиб чиқиладиган қайта ишлаш маҳсулотларига ҳам татбиқ этилади.

Мазкур Фармон билан берилаётган қулайликларни тадбиркорларга етказиш мақсадида, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Халбаев Термиз туманидаги  “Термиз” ТИФ божхона постида  бўлиб, тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказди.

Учрашув, қизғин тарзда, савол-жавобларга бой бўлди. Жумладан, “Javidbek” МЧЖ ишончли вакили Султон Муҳаммад Жамил томонидан Фармонда келтирилган имкониятларда фойдаланиб, “Ширинмия илдизи”, маҳсулотини Афғонистондан олиб келиб, Ўзбекистонда қайта ишлаб “реэкспорт” режимига расмийлаштирмоқчи эканлигини маълум қилинди.

Шунингдек, Х.Халбаев, божхона бошқармаси ўз ваколати доирасида тадбиркорларга барча амалий ёрдамни  кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Тадбир сўнггида, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар ва таклифлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

4.05.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг