Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди
7383
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелдаги “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимини қўллашни соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ115-сон Фармони билан юртимизда маҳсулотларнинг қайта ишлови билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш учун бир қатор қулайликлар яратилди.
Тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

Хусусан, товарларни қайта ишлаш операциялари рўйхати қадоқлаш, ўраш, саралаш, тозалаш, бошқа товарларга мослаштириш ва ускуналарни модернизация қилиш хизматлари билан тўлдирилди. Мисол учун, Қозоғистондан импорт қилинадиган ун маҳсулотини  Ўзбекистон ҳудудида қадоқлаб туриб бошқа бир давлатга сотиш мумкин. Бунда тадбиркор томонидан божхона тўловлари тўланмайди, бундан ташқари экспорт маҳсулотлари учун қўлланиладиган божхона йиғимлари ставкалари, товарларни етказиб беришдаги преференциялар субсидия ва компенсациялар қайта ишланган маҳсулотлар реэкспортига ҳам татбиқ этилмоқда.

Шу ва бошқа бир қатор қулайликлар хақида тадбиркорларга маълумот бериш ва ушбу йўналишдаги тарғиботни кучайтириш мақсадида “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг “Авиа юклар” ТИФ божхона постида учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда нафақат тадбиркорлар балки божхона пости инспекторлари ҳам иштирок этишди. Зероки ходимларнинг малакасини ошириш ва улар кўрсатаётган хизмат сифатини яхшилаш божхона органлари олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

Учрашув якунида ТИФ қатнашчиларини қизиқтираётган бир қатор саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

 

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг