Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Самарқандда ўқувчилар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди
7232
Самарқанд шаҳридаги 33-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари вилоят божхона бошқармасига ташриф буюришди.
Самарқандда ўқувчилар учун очиқ эшиклар куни ўтказилди

Дастлаб ўқувчиларга кутубхона ва хизмат хоналари таништирилди.
Учрашув бошида ўқувчиларга Самарқанд вилояти божхона бошқармаси тарихи ҳақида гапириб ўтилди.
Шундан сўнг бошқарма биносида ташкил этилган энг долзарб бўлган янги тизим “Масофавий электрон декларациялаш” божхона постининг фаолиятининг моҳияти ўқувчилар эътиборига етказилди.
Пост хизмат фаолияти мадҳия садолари остида бошланди. Кейин эса ўқувчилар электрон декларация, божхона расмийлаштируви, ахборот тизимлар билан таниб боришди.
Ўқувчилар божхоначилар билан ўрин алмашиб, божхона расмийлаштирувини амалга оширишни синаб кўришди.
Ҳарбий сафарбарлик, жангавор тайёргарлик ва қўриқлаш бўлими томонидан ўқувчиларга тўппонча ва автоматнинг тузилиши, тактик-техник тавсифи ва ҳаракатланиш принципи мавзусида амалий машғулот ўтказиб бўлганидан сўнг қуролни амалда қўлланилиши кўрсатиб берилди.
Бундан ташқари бошқармада ходимлар спорт билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар ўқувчиларда яхши таассурот қолдирди. Спорт зали билан танишиш жараёнида ўқувчи-ёшлар билан бирга ўқитувчилар ҳам жисмоний тарбия билан шуғулланишга киришиб кетишди.
Шу тариқа ўқувчиларнинг вилоят божхона бошқармасига қилган таришрифлари якунига етди.

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг