Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Коррупциясиз келажак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
7271
Божхона соҳасида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижроси, шунингдек, соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида Раҳбарият, шахсий таркиб ва прокуратура ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
“Коррупциясиз келажак” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Учрашувда сўзга чиққан Республика прокурорининг катта ёрдамчиси, адлия маслаҳатчиси М.А.Нуратдинов Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси, соҳага оид бўлган бошқа норматив-хуқуқий хужжатлар ва жиноят процессуал кодексининг талаблари бажарилиши бўйича айтиб ўтиб, тизим ходимлари томонидан эришилаётган натижас ва, шу билан биргаликда, хато-камчиликларга ҳам тўхтаб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида сўзга чиққанлар Юртбошимизнинг “Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиётига боғлайдиган кўприк ҳисобланади. Бу тизим тўғри ва очиқ- ошкора ишламаса, тадбиркорлик, инвестицияга тўсиқ бўлади ҳамда аҳолининг норозилигини  келтириб чиқаради. Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида экспортни 30 миллиард долларга, хорижий туристлар сонини 7 миллионга етказишдек катта марралар белгиланган. Бунга эришиш учун божхона тизими пастдан бошлаб энг юқори бўғинигача ўзгариши керак” деган сўзларидан иқтибос келтириб, божхона ходимларининг ҳалол ва пок хизмат қилиши, Она юрти ва ҳарбий қасамёдига ҳар қачон содиқ қолишига, уларга билдирилаётган ишончни албатта оқлаши лозимлиги яна бир марта таъкидлади.

Божхона органларида тизим ходимлари учун яратилаётган шароитлар, уларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилган эътибор, соҳага жадал тусда татбиқ этилаётган рақамлаштириш жараёнларининг барчаси, биринчи навбатда, соҳани коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш учун хизмат қилиши божхона ходимларига яна бир марта уқтирилди.

Учрашув сўнггида, шахсий таркиб томонидан билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар тингланди, Юртбошимизнинг “Божхона - бошқа давлат идораларига ўрнак бўлиши керак” деган сўзлари хизмат шиори сифатида қабул қилиниб, келгусида ҳам ҳар қандай  ҳаракат билан айнан ушбу таърифга мос бўлишга келишиб олинди.    

 Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг