Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда божхонага оид қабул қилинган янги Фармон ҳақида очиқ мулоқот ўтказилди.
7340
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоят телевидениесида навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди.
Қашқадарёда божхонага оид қабул қилинган янги Фармон ҳақида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги “Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ҳақида кенг жамоатчиликка тушунтиришлар берилди.

Қайд этилганидек, Фармон божхона маъмуриятчилигини янги босқичга олиб чиқиш, божхона ва юк операцияларини рақамли трансформация қилиш орқали инсон омилини кескин қисқартириш, очиқлик, шаффофлик ҳамда ишончлилик тамойилларига асосланган божхона соҳасини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжат билан “2022 йилда божхона органлари инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаси”, “2022-2023 йилларда божхона расмийлаштирув жараёнларини рақамлаштириш бўйича “йўл харитаси” ва “Божхона органларини коррупциядан ҳоли тизимга айлантириш” Дастурлари тасдиқланган.

Амалиётга тадбиқ этилаётган янги тартибларга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб, хавф даражаси паст бўлган божхона юк декларацияларини босқичма-босқич инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказиш ҳажми ошириб борилади, 2023 йил 1 январга қадар ушбу кўрсаткич экспортда 80 фоизга етказилиши назарда тутилган.

Содда қилиб айтганда, шу вақтга қадар божхона ходими ахборот тизими орқали расмийлаштирув жараёнида амалга оширган функциялар эндиликда босқичма-босқич тарзда дастур томонидан мустақил равишда автоматик амалга оширилади.

Эътиборлиси шундаки, божхона ходими ушбу функцияларни бажаришга ўртача 30 дақиқа сарфлаган бўлса, янги дастур эса бор-йўғи 3 дақиқа ичида ушбу функцияларни бажаради.

Очиқ мулоқот давомида, божхона ходимлари томонидан Фармон билан амалиётга жорий этилаётган барча тартиб-таомиллар ҳақида тўлиқ маълумотлар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўрнатилаётган янги тартиблар божхона соҳасида инсон омилини кескин қисқартириш, рақамли божхонани шакллантириш, коррупцияга қарши курашишда замонавий ёндашувларни жорий этиш, ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига енгилликлар яратиш ҳамда тадбиркорларимизни ўз фаолиятларини янада эркин амалга оширишларига хизмат қилади.

 Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг