Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар янги Фармон билан таништирилди
7286
Жорий йилнинг 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармони қабул қилинди.
Тадбиркорлар янги Фармон билан таништирилди

Фармон билан тадбиркорлик субъектларига бир қатор қулайлик ва имтиёзлар яратиш билан бирга, уларнинг экспорт  маҳсулотлари ҳажмини янада оширишга имкон беради.

Шу боис, мазкур Фармоннинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш ва тадбиркорлардаги мавжуд муаммо ҳамда таклифларни ўрганиш мақсадида, “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Б.Ҳолиқулов ва Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими бошлиғи А.Қодиров “DREAM SILK” МЧЖ да тадбиркорлар билан учрашишди.

Учрашув  давомида корхона фаолияти, унинг ишлаб чиқариш қуввати ва келгусидаги режалари билан ҳам яқиндан танишилди.

Шунингдек, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225 24-51 рақамли  телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Маълумот учун, “DREAM SILK” масъулияти чекланган жамияти  пойабзал ва трикотаж кийимлар ишлаб чиқарадиган корхона ҳисобланади. Ҳозирда мазкур корхонада 60 та ишчи ўрни яратилган, 140 та фуқаро корхонанинг ўзида ҳунарга ўқитилмоқда. Хориждан келинган технологик асбоб ускуналари учун Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан 89 миллион сўмлик божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган. 2022 йил якунига қадар иш ўринлар сонини 950  тага етказиш мўлжалланган. Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 25000 жуфт пойабзал ва 60 метр квадрат трикотаж кийимларни ташкил қилади.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг