Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фуқаролар мурожаатлари тингланди
7297
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масаларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни мухофаза қилиш органлари раҳбарлари ходимлари иштирокида сайёр қабуллар ўтказилди.
Фуқаролар мурожаатлари тингланди

Сайёр қабуллар давомида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи ва ўринбосарлари шахсан қатнашиб, мурожаат қилган  тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ўрганди, соҳа бўйича қизиқтирган саволларига жавоб ва йўналиш бериб ўтди.

Жумладан, Хўжайли туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан 2 та мурожаат келиб тушган бўлиб, бунда иссиқхоналарда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қозоғистон Республикаси ҳамда Россия Федерациясига экспорт қилиш тартиб тамойиллари, талаб ва шартлари бўйича маълумот сўралган.

Бошқарма бошлиғи тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги “Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 163-сонли қарори асосида тўлиқ тушунтириш бериб ўтди.

Халқ манфаати йўлида ташкил этилаётган бу каби тадбирлар давлат идоралари фаолияти бўйича фуқароларни қизиқтирган саволларига жавоб олиб, муаммо ва масалалар ечимини топишга ёрдам бериши шубҳасиз.

 

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг