Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда
2464
Андижон туманида жойлашган “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖда вилоят божхона бошқармаси томонидан махаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салохиятини янада ошириш, жадаллаштириш юзасидан олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва самарадорликни оширишга қаратилган навбатдаги сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Андижонда тадбиркорлар билан учрашувлар давом этмоқда

Шундан сўнг учрашувда расмийликни бир четга суриб, қизғин иш жараёни билан яқиндан танишиш мақсадида божхона ходимлари “Равон тараққиёт орзуси” МЧЖнинг пойафзаллар ишлаб чиқарилаётган цехлари ва у ерда МЧЖ ходимларига яратилган қулайликлар, хусусан тиббий ёрдам хонаси, ошхона, нон ишлаб чиқариш цехи ва яна бошқа қулайликлар билан яқиндан танишиб ўтдилар.

Даставвал ушбу корхона 25 та ходим билан иш бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб эса мингдан ортиқ фуқаролар иш билан таъминлангани давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қулайликлардан оқилона фойдаланишнинг самараси ҳисобланади.   

Сайёр учрашув давомида тадбиркорларга божхона соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволлар, ўйлантираётган муаммолар шунингдек божхона қонунчилиги бузилиши ҳамда божхона ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари хусусан божхона ходимлари томонидан коррупцияга йўл қўйилганда ёхуд таъмагирлик холатлари кўзга ташланса, зудлик билан ариза, таклиф ва шикоятларни Андижон вилоят божхона бошқармасининг (74) 228-47-90 ва 228-48-44 рақамли ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги яна бир бор таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек тадбиркорлар ўзларини божхонага доир бир қатор ўз таклифларини айтиб ўтдилар. Келиб тушган таклифлар божхона ходимлари томонидан ёзиб олиниб тез фурсатларда ижобий хал этилиши юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширишларини билдирдилар.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

30.11.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг