Шу муносабат билан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими томонидан коррупцияни олдини олиш ва “Ишонч телефони” тўғрисида ўзбек, рус ва инглиз тилида видеоролик тайёрланиб, барча божхона постларида ўрнатилган мониторларга жойлаштирилди.
Бу эса божхона органлари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тизими тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради ҳамда тадбиркор ва фуқароларнинг манфаатлари учун хизмат қилади.
30.04.2022