Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тизимдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда
7068
Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти иштирокида марказий аппарат ва ҳудудий бошқармалар раҳбар ходимлари билан видеоконфренцалоқа шаклида йиғилиш бўлиб ўтди.
Тизимдаги ислоҳотлар изчил давом эттирилмоқда

Унда, Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 19 апелдаги “Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағларидан фойдаланишни соддалаштириш ҳақида”ги 93-сонли буйруғи мазмун моҳияти, бу борада қилиниши лозим бўлган ишлар ва ушбу соҳада мавжуд долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур  буйруққа кўра эндиликда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари божхона юк декларацияларини расмийлаштирувидан ўтказиш учун тушган йиғимлардан ташқари бошқа йиғимларни ундириш бевосита ҳудудий бошқармалар хизмат фаолияти билан боғлиқлиги ҳамда сўнгги 3 йилдаги харажатларни инобатга олиб ушбу йиғимларни ҳудудий бошқармаларга ҳар ойда белгиланган миқдорда молиялаштирилиши ва бу маблағлар белгиланган тартибда ҳамда доимий назоратда сарфланиши таъкидланди.

Бундан ташқари, йиғилишда Давлат божхона қўмитасида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларни рақамлаштириш ҳамда “UzASBO” дастурий мажмуасига ўтишга қаратилган чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўрилди.

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг