Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Семинарда амалиётдаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди
7132
Республикамизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, ушбу соҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларни юқори босқичга кўтариш, аҳолининг суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бўлган ишончини янада ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Семинарда амалиётдаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-107-сонли қароридан келиб чиқиб, Судьялар Олий кенгаши ва унинг ҳузуридаги Судьялар олий мактаби, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан “Божхона соҳасидаги оммавий ҳуқуқий муносабатларга доир низоларни кўриш бўйича суд амалиёти” мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил қилинди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари, Судьялар олий кенгаши раҳбарияти, Судьялар Олий мактаби кафедра мудирлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларнинг маъмурий судлари судьялари, шунингдек Давлат божхона қўмитасининг Юридик, Суриштирув ва маъмурий амалиёт, Божхона аудити бошқармалари, Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш, Даромадлар ва божхона статистикаси бош бошқармалари, Марказий божхона лабораторияси ҳамда ҳудудий бошқармалар масъул ходимлари иштирок этишди.

Семинар-тренингда божхона назорати соҳасида низоларни судларда ҳал этиш, бу борадаги амалиётдаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, маъмурий судларда кўрилган ишлар таҳлил қилинди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил қилинган мазкур тадбирда иштирокчилар ўзлари қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар олдилар ҳамда келгусидаги ҳамкорлик бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг