Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди
7271
Мамлакатимизда тадбиркорларга барча зарурий шарт-шароитларни яратиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш долзарб масалалардан бирига айланди. Бу борада ҳокимликлар ва давлат идоралари ўзаро ҳамкорликда тадбиркорлар билан очиқ ва жонли мулоқотлар ўтказиш айни муддао бўлмоқда.
“Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ва Қувасой шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда Қувасой шаҳрида ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар билан “Қувасой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида уларни қийнаётган муаммоларини ўрганиш ва уларга янада яхши шароитлар яратишга қаратилган очиқ мулоқот шаклидаги учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Хасанов тадбиркорларга ташқи иқтисодий фаолият соҳасида амалдаги тартиблар ҳамда уларга киритилаётган ўзгартиришлар, шунингдек янги қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатларга асосан берилиши кўзда тутилган имтиёзлар ҳамда уларни қўллаш тартиблари ҳақида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг, Қувасой шаҳар ҳокимининг ўринбосари С.Нишанкулов шаҳарда саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда етиштириш, унинг экспортига яратилган шарт-шароитлар, ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга зарурий шарт-шароитлар яратиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳасида юзага келаётган муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш бўйича божхона органлари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот давомида пост бошлиғи Ў.Зияев томонидан бугунги кунда тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни “экспорт” божхона режимига расмийлаштириш учун тақдим этилган божхона юк декларациялари 24 соат мобайнида расмийлаштириш учун куну тун хизмат кўрсатиш йўлга қўйилганлиги, бу борада тадбиркорлар томонидан эътироз ёки таклифлари мавжуд бўлган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли “Ишонч телефони”га ёки бошқарманинг 73-249-07-00 рақамига мурожаат қилишлари ҳар бир мурожаатнинг қонуний ҳал этилиши йиғилганларга етказилди.

Учрашув сўнгида тадбиркорларнинг божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиши шартлари ҳамда божхона режимлари талабларига киритилаётган ўзгаришлар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига бошқарманинг Даромадлар ва божхона статистикасини юритиш бўлими ва Божхона назорати ва расмийлаштирувини ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан жавоб олдилар.

 

30.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг