“Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро С.Т бошқарувидаги “Форд Транзит” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида, автомашинада давлат бюджетига ундирилиши зарур бўлган божхона тўловларидан қочиш мақсадида ҳужжатларда кўрсатилмаган 108 дона автотранспорт воситалари полировка ва ҳимоя пленкалари, 340 дона электрон сигаретлар мавжудлиги аниқланди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида жисмоний шахс томонидан республикага олиб кириладиган, божхона тўловларига тортилмайдиган товарларнинг чегараланган нормалари белгиланган бўлиб, унга мувофиқ, автойўл (пиёда) божхона чегаралари ўтиш пунктлари орқали олиб ўтишда — 300 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.
Мазкур ҳолатда товарларнинг қиймати 300 доллардан ортган қисмига нисбатан божхона тўловлари тўланиши лозим бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.04.2022