Энг аввало фуқаролар орасида тамагирлик иллатларига бефарқликни олдини олиш мақсадида “Айритом” чегара божхона пости ходимлари томонидан чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган йўловчилар ва автотрaнспорт воситаларининг ҳайдовчилари ўртасида айнан коррупция иллатига қарши курашиш мавзусида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Учрашувда фуқароларга 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сонли Фармонининг мақсад ва вазифалари атрофлича тушунтирилди.
Учрашув сўнгида, иштирокчиларга божхона қоидабузарликларига гувоҳ бўлганда, Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
30.04.2022