Шу сабабли коррупцияни йўқ қилиш, унга қарши курашиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Гулбаҳор” чегара божхона пости ходимлари томонидан Термиз туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида маънавият соати ўтказилди.
Мавзу юзасидан божхона пости ходимлари, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январидаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунига кўра, “Коррупция” — шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқесидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш эканлигини йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтди.
Мазкур иллатга қарши кураш масаласига мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан жиддий эътибор қаратилиб, келинмоқда. Дарҳақиқат, республикамизда БМТ иқтисодий ва ижтимоий кенгаши (EKOSOS)нинг Коррупцияга қарши кураш резолюцияси, Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси, Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши кураш ҳақидаги декларация, Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши кураш конвенцияси ва бошқа халқаро ҳужжатларнинг эътироф қилингани мазкур иллатга қарши курашда муҳим омил вазифасини ўтамоқда. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш борасида қонун ва бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинишини ўзи ҳам Давлатимизнинг бу иллатга қарши ўз позицияси нақадар жиддий эканлигини билдиради.
Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупция ва тамагирликка йўл қўймаслик, унинг оқибатлари ҳақида айтишди ҳамда ушбу хатти-ҳаракат юзасидан қонунчилик базаси мустаҳкамлаб қўйилганлиги, жазонинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтиришлар беришди.
Учрашув сўнгида, ўқувчи ёшлар ҳам ўз фикрларини билдиришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа мутахассислари томонидан жавоб олишди. Шунингдек, иштирокчиларга қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли 11-08 ишонч телефон рақамига ва Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225-02-26 рақамли телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.
Cурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.04.2022