Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи - тадбиркор таянчи
7326
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Хуршид Халбаев Жарқўрғон туманидаги “Jarqo`rg`on barakali yog'” МЧЖда бўлиб, тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишди, муаммоларини ўрганди.
Божхоначи - тадбиркор таянчи

Учрашувда, корхона раҳбари Анвар Худаяров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармонида келтирилган имкониятларда фойдаланиб, “кунгабоқар пистаси”, “соя” товарларидан ёғ маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканлигини маълум қилди. Шунингдек, Х.Халбаев божхона бошқармаси ўз ваколати доирасида тадбиркорларга барча амалий ёрдамни  кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Тадбир якунида, тадбиркорларга божхона соҳасига доир мурожаатлар юзасидан исталган вақтда Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ишонч телефонига ҳамда вилоят божхона бошқармаси навбатчилик қисмининг (76) 225 24-51 рақамли  телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

Маълумот учун, “Jarqo`rg`on barakali yog'” МЧЖ вилоятдаги йирик донни қайта ишловчи корхона ҳисобланади. Мазкур корхонада 40 нафарга яқин фуқаролар иш билан таъминланган. 2021 йилдан шу кунга қадар  корхонага  фаолияти учун хориждан қиймати 1,5 миллион АҚШ долларлик технологик асбоб ускуналар учун Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона тўловларидан 2,5 миллиард сўмлик имтиёз қўлланилган.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

 

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг