Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда
1143
Маълумки, мамлакатимизда давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида коррупцияга қарши курашиш, уни келтириб чиқараётган сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этиш борасида тизимли чоралар кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 12 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-81-сонли қарорининг қабул қилиниши, бу борада амалга оширилаётган ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Ушбу қарорнинг тегишли бандида, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолашда қуйидаги бешта йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилиши белгиланди.

Хусусан, давлат ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича механизм ва ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги ҳамда амалиётга татбиқ этилганлиги, коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш ва уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги, давлат ташкилотлари раҳбарларининг коррупцияга қарши муросасиз муносабатни кўрсатувчи хатти-ҳаракатларининг мавжудлиги, ходимларнинг коррупцияга қарши курашишга оид ички тартиб-таомиллардан хабардорлиги ҳамда ушбу соҳада билим ва кўникмаларини ошириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилганлиги, шунингдек коррупцияга қарши курашиш бўйича тегишли соҳа ёки тармоқ кесимида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган тарғибот тадбирларининг самарадорлиги эътиборга олинади.

Бугунги кунга келиб, божхона органларида ҳам тизимда коррупцияга қарши курашиш, шаффофликни таъминлаш ва тегишли таъсир чораларини кўришга қаратилган зарур ҳамда самарали ишлар амалга оширилиб, ўндан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди ва амалиётга жорий этилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан бошқарма ҳамда божхона постлари ходимлари ўртасида коррупция ва бошқа қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, зарур чоралар кўриш, шунингдек бу иллатга қарши муросасиз муносабатда бўлишлик юзасидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, масъул таркибий тузилмалар томонидан кенг жамоатчилик ва божхона соҳасига бевосита алоқадор бўлган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг бу борадаги ҳуқуқий онги ҳамда маданиятини ошириш, коррупцияга қарши курашиш йўналишида божхона соҳасида муросасиз муносабат шаклланганлиги юзасидан доимий тарзда тушунтириш ва тарғибот ишлари йўлга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 ҳамда Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига мурожаат этишингиз мумкин.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг