Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар вагон ғилдирагига яширилган “опий”ни фош қилишди
2095
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Божхоначилар вагон ғилдирагига яширилган “опий”ни фош қилишди

Тошкент вилояти  божхона  бошқармаси “Бекобод” темир йул чегара божхона пости ходимлари “Бекобод” темир йул бекатига кириб келган поезд таркибини кўздан кечиришганида ушбу таркибдаги дон маҳсулотларини ташишга мўлжалланган вагоннинг ғилдираги тешиги ичида целлофан пакетга ўралган жами 2042 гр “опий” гиёҳванд моддаси  борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг