Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Найранг иш бермади
1588
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бугун долзарб аҳамият касб этади ва бу йўлда божхона органларида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Найранг иш бермади

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона боқшармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Тошкент -товар” божхона пости ходимлари ҳамкорликда хориждан келтирилган юк контейнерида юкланган ҳужжатларга кўра “шиша идишлар”ни белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.     

Натижада, юк контейнерида ҳужжатларда  қайд этилмаган тахминий қиймати 7 млрд. 41 млн. сўмлик 197 644 дона ошхона буюмлари сирасига кирувчи чинни идишлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг