Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Яллама” чегара божхона постида махсус-тактик ўқув машғулоти бўлиб ўтди
7380
Бугунги кунда ядровий материаллар ва ионлаштирувчи нурланиш манбаларини ҳисобга олиш ҳамда давлат реестрини юритиш қонун билан тартибга солинади. Шу сабабли радиоактив материалларни божхона чегараларидан ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва бу каби божхона қонун бузилиши ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилишини таъминлаш мақсадида барча чегара божхона постларида замонавий радиоактив материалларни аниқлашга мўлжалланган радиацион портал мониторлар билан жиҳозланган.
“Яллама” чегара божхона постида махсус-тактик  ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постида “Санкцияланмаган ионлаштирувчи нурланиш манбалари топилиши билан боғлиқ аварияни бартараф этишда ҳуқуқни муҳофоза қилувчи идораларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида махсус-тактик ўқув машғулот бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув машғулоти ионлаштирувчи нурланиш манбасини божхона назорати маскани орқали ноқонуний равишда четга олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланганда тизим таркибига кирувчи хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларининг асосий механизмларини кўрсатиб бериш мақсадида ўтказилди.

Ўқув машғулотида дастлаб божхона ходими томонидан пост орқали чиқиш йўналишида ҳаракатланаётган автотранспорт воситасида ҳужжатларда кўрсатилмаган ионлаштирувчи нурланиш манбаси мавжудлиги аниқланди.

Божхона ходими томонидан фуқаролар ҳамда автотранспорт воситаларининг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида автомашина ва ҳайдовчи ҳоли ҳудудга ажратилган ҳолда, божхона ходимлари томонидан вазият тўғрисида ўрнатилган тартибда ҳамкорликдаги хизматларга, яъни Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ва Миллий гвардия вилоят бошқармаларига хабар бериш, автомашинадаги манбанинг дахлсизлиги, хавфсизлигини сақлаш ҳамда дастлабки дозиметрияни амалга ошириш тадбирлари ташкиллаштирилди.

Шундан сўнг, ҳамкорликдаги хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 октябрдаги 869-сонли “Радиациявий аварияларни прогнозлаштириш, барвақт аниқлаш ва ҳаракат қилиш ягона давлат тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари” қарорида белгиланган вазифаларни бажаришга киришдилар.

Бунда асосий эътибор мамлакатимизнинг радиациявий хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли саломатлиги ҳамда атроф муҳитга радиациявий зарар етишини олдини олишга қаратилди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси 
Ахборот хизмати

 

29.04.2022

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг