“Ғишткўприк” чегара божхона пости ва ҳуқуни мухофаза қилувчи бошқа органлар вакиллари билан ҳамкорликда “Чимкент-Тошкент” йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи автобусини божхона назоратидан ўтказиш давомида, автобус хайдовчиси Р.И. йўловчи божхона декларациясида ҳамда божхона ходимларининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, 818 дона сифати кафолатланмаган "Herbalife” номли биологик фаол қўшимчаларни олиб киришга урингани фош бўлди.
Бунинг учун ҳайдовчи автобуснинг ён қисмларида жойлашган юкхонасида яширин бўлма ташкил қилган ва у ерга қиймати 150 млн. сўмдан ортиқ бўлган ушбу маҳсулотларни яшириб қўйган. Суриштирувлар давомида, ушбу товарларни олиб ўтиб бериш учун эса юк эгаси ҳайдовчига 300 минг сўм ваъда қилганлиги аниқланди.
Яна бир ҳолатда эса, юртимизга пиёда равишда кириб келган фуқаро Э.Р. ҳам божхона кўригидан ўтказилганида, унга тегишли қўл юклари орасида оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 3.4 млн. сўмлик 5 турдаги, 19 дона “Herbalife” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди. Табиийки, у ҳам ўзига тегишли бўлмаган ушбу маҳсулотларни маълум бир ҳақ эвазига ўтказиб бераётган экан.
Худди шундай ҳолат фуқаро Т. М. томонидан ҳам содир этилди. Ўтказилган оғзаки сўровдан сўнг, унинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, умумий қиймати 3,8 млн. 3 турдаги, 11 дона хар ҳил турдаги “Herbalife” номли биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.
“С.Наджимов” чегара постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро Б.Ш.нинг хатти-ҳаракатлари шубха ўйғотганлиги сабабли, унга тегишли қўл юклари ҳам холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, ушбу шахс йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки савол-жавобда тақдим этилмаган, қиймати салкам 21 млн. сўмлик ҳорижда ишлаб чикарилган 146 дона “Herbalife” номли биологик фаол қўшимчаларни қайта сотиш мақсадида олиб келаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.
30.11.2018